Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россиянинг «Алроса» компанияси ходими 500 та олмос ўғирлагани маълум бўлди
11.06.2019 10:34,  
15

Россия Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари “Алроса” компаниясидан юзлаб олмос ва бриллиантларни ўғирлаган бандани қўлган олди. Бу ҳақида RT хабари бермоқда.

Хабарда айтилишига қараганда “Алроса” компанияси ходими Елена Канунникова, ушбу қимматбаҳо тошларни компания биносидан олиб чиқиб кетиш вақтида қўлга олинган.

Жиноий гуруҳга уч киши аъзо бўлган. Унинг шериклари - Владимир Табидзе ва Владимир Гординскийлар  эса олмосларни сотиш билан шуғулланган.

Қўлга олинган фуқаролар ёнидан нархи 22 миллион рубл бўлган олмослар топилган. Жиноятчиларнинг уйидан эса 500 дан ортиқ ишлов берилмаган олмослар, 11 та бриллиант топилган. Ундан ташқари 2 миллион доллардан ортиқ нақд пул борлиги аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, "Алроса" — Россиянинг энг йирик қимматбаҳо тошлар ишлаб чиқарувчи компаниясидир. Алроса дунёдаги барча олмосларнинг 26 %ни қазиб олади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан