Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россиянинг коронавирусга қарши “Спутник V” ваксинаси номидаги “V” ҳарфи нимани англатиши ойдинлашди
25.12.2020 09:05,  
1158

 Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси раҳбари Кирилл Дмитриев коронавирусга қарши “Спутник V” ваксинаси номидаги “V” ҳарфи нимани англатишини очиқлади.

Унинг сўзларига қараганда, “V” ҳарфи коронавирус устидаги ғалабани англатади.

“Ваксинамиз номидаги “V” ҳарфи коронавирус устидаги ғалабани англатади, ва биз Аргентина халқига бу касаллик устидан ғалаба қозонишни тилаймиз”, - дея тушунтирди Дмитриев ваксинанинг биринчи партиясини Аргентинага етказиб берилганини изоҳлаётиб.
24 декабр куни COVID-19 га қарши Россия ваксинаси  “Спутник V”нинг биринчи дозалари ортилган самолёт Аргентинага келиб қўнди. Жами 300 минг доза етказиб берилди. Биринчи навбатда тиббиёт ходимлари эмланади.

Россиянинг янги коронавирус инфексиясига қарши ваксинаси дунёда биринчи бўлиб рўйхатдан ўтказилди ва у “Спутник V” деб номланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан