Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россиянинг қатор минтақаларида "Путин конституцияси" учун онлайн овоз берилади
25.05.2020 09:57,  
81

Россия Конституциясига киритилган ўзгартиришлар бўйича электрон овоз бериш Россиянинг бир неча минтақаларида бўлиб ўтади, деди Россия Марказий сайлов комиссияси раҳбари Элла Памфилова "Российская газета" га берган интервюсида.

“Бутун мамлакат бўйлаб масофадан туриб овоз бериш қўлланилмайди. Узоғи билан уч-тўртта минтақалар ҳақида гапириш мумкин, ҳозирча фақат илгари қўлланилган "Москва" технологияси асосида ", - деди Памфилова.

Унинг сўзларига кўра, бу борадаги ташаббус минтақаларнинг ўзлари томонидан илгари сурилиши ва Марказий сайлов комиссияси томонидан қўйилган талабларни бажаришга қодирлигини исботлаши керак.

Аввалроқ Россия Президенти Владимир Путин барча даражадаги сайловларда масофадан туриб электрон овоз беришга рухсат берувчи қонунни имзолаган эди.

22 апрел куни конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича бутун Россия бўйлаб овоз бериш режалаштирилган эди, аммо коронавирус тарқалиши сабабли у номаълум муддатга қолдирилди.

Янги киритилаётган ўзгаришлар амалдаги президент Владимир Путинга яна бир неча муддат мамлакатни бошқариш имконини беради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан