Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Рус қўшинлари Суриядаги мактаб ва касалхоналарга атайин ҳужум қилганлиги айтилмоқда
16.05.2020 10:34,  
380

Россия авиацияси ҳамда Сурия ҳукумати самолётлари охирги ойларда мунтазам равишда мамлакат шимоли-ғарбидаги Идлиб, Хама ва Ҳалаб вилоятларидаги мактаблар ва касалхоналарга авиазарбалар йўллаган. Бу ҳақда Amnesty International ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотининг ҳисоботига таяниб, Meduza хабар бермоқда.

Amnesty International берган маълумотларга кўра, 2019 йил 30 апрелдан 2020 йил 29 февралгача бўлган даврда Россия ва Сурия ҳукумати қўшинлари 53 та тиббиёт муассасаси ва 95 та мактабга ҳужум қилган, асосан, ҳаводан зарба берилган, Сурия армиясининг қуруқликдаги ҳарбийлари томонидан ҳам ҳужумлар қилинган. Талафот кўрган объектлар БМТ маълумотлар базасига киритилган: базада касалхона, мактаб ва бошқа ижтимоий мақсадлардан фойдаланиладиган биноларнинг жойлашуви ҳақида маълумотлар бор. Бу уларни низолардан четда туришини таъминлаш мақсадида қилинган.

2020 йилнинг январь февраль ойларида Syrian Child Protection Network ташкилоти берган маълумотга кўра, Россия ва Сурия ҳукумати қўшинлари 28 та мактабга ҳужум қилган ва уларда таълим жараёни тўхтаб қолган. Бир куннинг ўзида, яъни 25 февраль куни 10 та мактаб вайрон бўлган. Amnesty Internationalʼнинг ёзишича, Идлиб шаҳридаги ҳужумлардан бирида Сурия ҳарбий ҳаво кучлари мактабга тўғридан-тўғри зарба йўллаган; Маарат-Мисрин шаҳрида ҳам мактаб биносига ҳужум қилинган, у ердаги жами 11 киши, жумладан, етти нафар ўқувчи ҳалок бўлган, 40 нафар одам турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ҳужумларнинг 18 тасини рўйхатга олиб, 74 нафар гувоҳнининг кўрсатмаларини тинглаган, улар орасида шифокорлар, ўқитувчилар ва ижтимоий соҳа вакиллари бор, видеоёзувлар ва воқеа жойидаги фотосуратларни таҳлил қилган, шунингдек, сунъий йўлдошдан олинган суратлар ҳам ўрганилган. Олинган маълумотлар Россия ҳарбийлари ва Башар Асад армиясининг айрим ҳаракатлари ҳарбий жиноят экани Amnesty International томонидан қайд этилган.

Amnesty Сурия шимоли-ғарбидаги ҳодисаларни ҳалокатли тўққиз йиллик инқироз вақтидаги фавқулодда ижтимоий вазият даврида ҳам бундай бўлмаганини таъкидлаган. Ташкилот берган маълумотлар бўйича, Сурия ҳарбийларининг Идлибдаги жангарилар эгаллаб турган ҳудудларга ҳужуми оқибатида қарийб бир миллион нафар аҳоли ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан