Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Рустам Азимовга янги ўринбосар тайинланди
25.06.2019 16:38,  
33

Рустам Бахтиёрович Холиқов «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси директорлар Кенгашининг 2019 йил 20 июндаги йиғилиши баёнига мувофиқ «Ўзбекинвест» ЭИМСК бош директорининг экспорт олди ва экспорт суғуртаси масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда «Ўзбекинвест» ЭИМСК ахборот хизмати хабар бермоқда.

Рустам Холиқов бунгача қадар «Халқ суғурта» суғурта компанияси Бош директори лавозимида ишлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил ёзида бош вазирнинг собиқ ўринбосари Рустам Азимов «Ўзбекинвест»га раҳбар этиб тайинланганди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 майдаги 4337-сонли «Экспорт фаолиятини молиялаштириш ва суғурта ҳимояси механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ компания тузилмасида бош директорнинг биринчи ўринбосари лавозими жорий этилган эди.

Бош директорнинг биринчи ўринбосари хизмат вазифаси экспортни суғурталаш орқали қўллаб-қувватлаш бўйича компания фаолиятини мувофиқлаштиришни ўз ичига олади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан