Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жиззахда қурилиши битмаган бинонинг қулаб тушиши сабабларини ўрганиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилди
10.01.2021 23:27,  
538

Жиззахда кўп қаватли уйнинг қулаб тушиши сабабларини ўрганиш бўйича ҳукумат комиссияси тузилди. Комиссияга бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов раҳбарлик қилади.

Жиззах шаҳрида қурилиши тугамай туриб, 10 январь куни қулаб тушган 6 қаватли уйни «Чорвадор-Қоракўл-Барака» МЧЖ қураётган бўлган. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси тарқатган баёнотда маълум қилинди.

Хабар қилинишича, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши билан бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов раҳбарлигида ҳукумат комиссияси тузилган.

Комиссия таркибига прокуратура, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, бошқа вазирликлар, идоралар, экспертлар ва лойиҳа ташкилотлари киритилган.

Комиссия зиммасига 6 қаватли уйнинг қулаб тушиш сабаблари, бунга омил бўлган ҳолатлар, лойиҳа ҳамда пудратчи ташкилот томонидан уйнинг барпо этилиши даврида шаҳарсозлик норма ва қоидаларига риоя этилгани, шунингдек, бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича амалдаги норматив-меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, таклиф киритиш вазифаси юклатилган.

Ҳукумат комиссияси 10 январдан ўз ишини бошлаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан