Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Саида Мирзиёева ноёб ўймакор панно ҳақида маълум қилди
13.11.2021 21:01,  
309

Самарқанддаги Кофирқалъадан топилган, VIII асрга оид ноёб ўймакор паннони таркибий реставрация қилиш ишлари якунланди. Бу ҳақда Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари маълум қилди.

«Камида 1300 йиллик тарихга эга ушбу бебаҳо артефакт Самарқанд яқинида олиб борилган қазилма ишлари вақтида топилган бўлиб, Лувр музейида ўтказиладиган кўргазмада экспонатлар сафидан жой олади.

Қалъани ўрганиш пайтида ёғоч панеллар билан безатилган ва тахт зали дея тахмин қилинаётган хона топилган. Тадқиқотчиларнинг фикрича, хона ёнғиндан жиддий зарар кўрган.

Энг ҳайратланарлиси, айнан ёнғин тасвирларнинг сақланиб қолишига сабаб бӯлган: ёғоч шу кунгача чириб кетган бӯларди, аммо унинг куйган қисмларида тасвир сақланиб қолган.

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва Лувр музейи мутахассислари ҳамкорлигида паннони қайта тиклаш устида жиддий иш олиб борилди. Эндиликда қадимги усталарнинг нозик ўймакорлик ишларидан баҳраманд бўлиш имконияти туғилди», деб ёзади Саида Мирзиёева.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан