Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари ўтказилмайди
21.05.2021 18:42,  
810

Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 17 майдаги хатига асосан жорий йилнинг 25 май куни барча умумтаълим мактабларида (онлайн таълим шаклига ўтган мактаблар бундан мустасно) “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказилади, деб хабар бермоқда Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.

Мазкур тартибга кўра, айни пайтда таълим жараёнлари онлайн шаклда давом этаётган Самарқанд (82 та мактаб) ва Каттақўрғон (18 та мактаб) шаҳарларида ва туманлардаги 68 та мактабда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари ўтказилмайди.

Бу ҳақда бошқарма томонидан хат чиқарилиб, барча туман, шаҳарларга ижро учун юборилган.

“Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиладиган мактаблар пирометр ва антисептик воситалари билан таъминланади ҳамда тадбир ўтказилаётган жойда ижтимоий масофа сақлаш чоралари кўрилади. Тадбирда мактаб ҳовлиси, боғида ёки соя-салқин очиқ майдонларда ўтказилади ва унда фақатгина 4-, 9- ва 11-синф ўқувчилари иштирок этади. Мактаб ҳудудига техника воситалари ва бегона шахслар киритилмайди. Тадбир туман халқ таълими бўлими билан келишилган аниқ сценарий асосида, соат 8:00 дан 8:45 га қадар ташкил этилади.  

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан