Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқанд вилоят собиқ ДСБ бошлиғи қарийб 20 йилдан сўнг оқланди
31.03.2021 08:48,  
2568

Бундан бир неча йил аввал «Халқ сўзи» газетасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот марказининг «Давлат солиқ қўмитасининг Самарқанд вилояти бошқармасми бошлиғи Б.М.Ибрагимов мансаб ваколатини суистеъмол қилиб, жуда катта миқдорда пора олганликда гумон қилиниб, қамоққа олинди», деган хабари босилган эди — дея хабар бермоқда 'Xalq so'zi'.

Аниқроғи, 1997 – 2000 – йилларда Самарқанд вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган Бахтиёр Ибрагимов 2000 – йилнинг 25 – март куни Тошкент шаҳрига таклиф қилиниб, ўша ерда Республика прокуратураси ходимлари томонидан қамоққа олинади. Сабаби унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 210 – моддаси, 3 – қисми яъни, мансаб ваколатини суистеъмол қилиб, жуда катта миқдорда пора олганликда гумон қилиниб, ноҳақ жиноят иши қўзғатилади. Б.Ибрагимов тергов даврида эҳтиёт чораси сифатида қамоқда сақланади.

Гап шундаки, бу воқеа «ҳатто симёғочни қаматиш мумкин бўлган» даврларда юз берган.

Мазкур жиноят иши юзасидан Б.Ибрагимовга Жиноят Кодексининг 210 – моддаси, 3 – қисми ва бошқа бир қанча моддалар билан айб эълон қилиниб, Тошкент вилоят суди томонидан 13 йил қамоқ жазоси белгиланган. Шу тариқа Б.Ибрагимов жазони озодликдан маҳрум қилинган ҳолда қамоқда ўтказади. Фақатгина 2004 – йил 3 – январь кунига келиб, амнистия актига асосан қамоқдан озод қилиниб, оиласи бағрига қайтди. Аммо, оқлов бўйича қилган мурожаатлари йиллар давомида эътиборсиз қолиб келаверади.

Воқелик ҳамма вақт ҳам бир хил бўлавермайди. Замонлар ўзгаради. Дарҳақиқат, 2016 йил охирида жамиятимиз янги даврга қадам қўйди, барча соҳалар қаторида суд-ҳуқуқ тизимини ҳам ислоҳ қилишга киришилди. Ва, бу ислоҳотларнинг самараси ўлароқ илгари ноҳақ жиноий жавобгарликка тортилганларнинг ишлари қайта кўрилиб, адолат қарор топа бошлади.

Бундай ўзгаришларни ҳис қилган Бахтиёр Ибрагимов ўз ишини назорат тартибида кўриб чиқиш, ўша таги пуч айбловга таянган суд ҳукмини бекор қилдириш ва ҳақиқатни юзага чиқариш учун шикоят аризаси билан Ўзбекистон Республикаси Олий судига мурожаат қилади. Шу асосда унга бўлган жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан кўриб чиқилиб, 2019 – йилнинг 9 – август куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Процессуал Кодексининг 83 – моддаси, 1 ва 2 бандларига асосан Б.Ибрагимовнинг қилмишида жиноий ҳодиса юз бермаганлиги ҳамда жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли НОҲАҚ АЙБЛОВ бекор қилинади ва жиноят иши тугатилиб, у тўлиқ оқланади.

Ҳа, Бахтиёр Ибрагимов қамоққа олинганидан сўнг ўз умрининг 4 йилини темир панжара ортида ўтказган бўлсада, ҳақиқий адолат қарийб 20 йил ўтгандан сўнг тикланди. Яъни, у тўлалигича оқланди. Аммо, бу орада у жуда кўп ҳуқуқларидан маҳрум бўлди, турмуш ўртоғи ва 4 нафар фарзанди боқувчисиз қолиб, маънан ва руҳан азоб чекиб келди. Қолаверса унинг озодликдан маҳрум қилиниб, 1355 кун давомида чеккан жисмоний ва руҳий азоблари ўрнини нима билан тўлдириш мумкин?

Буларнинг ўрнини қоплаш мақсадида Фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг ҳал қилув қарори билан Бахтиёр Ибрагимовнинг фойдасига 50 миллион сўм миқдорида маънавий зарар ҳамда Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди кассация инстанциясининг ажрими билан 170 миллион сўмдан зиёд миқдорда компенсация ундириб берилди. Аммо, бу инсоннинг тўрт девор ичида, панжара ортида ўтган умри, ноҳақ чеккан азоблари, қадр – қимматини шу билан тиклаб бўладими?

Яхшиямки замон ўзгариб, жамиятда адолат қарор топди. Суд-ҳуқуқ тизимидаги бугунги ислоҳотлар Бахтиёр Ибрагимов сингари ноҳақлик, адолатсизлик қурбони бўлган кўплаб бегуноҳ инсонларнинг букилган қаддини тиклаб, қадр-қимматини жойига қўйди.

Бахтиёр Ибрагимов инсон шаъни – қадри ҳамма нарсадан устун қўйилган мана шундай замонда яшаётганлигидан ва жамиятда адолатни таъминлаб бераётганлиги учун Президентимиздан миннатдор.

Қолаверса, Олий суднинг жойларда адолатни, ҳақиқатни қарор топтириш йўлидаги ислоҳотларидан ҳам мамнун.

Дарвоқе, Бахтиёр Ибрагимов оқланганидан сўнг ўз соҳасига ишга тикланиш мақсадида Давлат солиқ қўмитасига мурожаат қилган эди. Унинг ушбу мурожаати ҳам шу кунларда ижобий ҳал қилиниши арафасида.

Демак, унинг оғир, оғриқли кунлари ортда қолди. Ҳаёт эса ўз изига тушмоқда. Энди уни олдинда ёруғ кунлар кутмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан