Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқанд вилояти ИИБ масжидларнинг бирида вояга етмаган бола сўроқ қилингани тасвирланган видеога изоҳ берди
27.05.2021 10:58,  
2530

Самарқанд вилояти ИИБ ижтимоий тармоқларда «Пахтачи туманида ИИБ ходимлари вояга етмаган болани сўроқ қилишди» сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳа юзасидан изоҳ берди.

Маълум қилинишича, видеода тасвирланган ҳолат 25 май куни Пахтачи туманида содир бўлган бўлиб, шу куни соат 20:30 ларда Пахтачи тумани ИИБ ходимлари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан туманнинг Зиёвуддин шаҳарчасида жойлашган Хўжа-Зиёвуддин жоме масжидида рейд ўтказилган.

Тадбир давомида махсус диний маълумотга эга бўлмаган Х.А. исмли шахс 11 нафар (5 нафари вояга етмаган) фуқарога диний ташкилот бошқаруви марказий органининг рухсатисиз диний сабоқ бераётгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан Х.А.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-моддаси (диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, келгусида диний таълимотлардан сабоқ бериш нияти бўлса, махсус диний билимларни эгаллаб, қонунларга асосан, ваколатли диний органларнинг рухсати асосида фаолият кўрсатиши мумкинлиги тушунтирилган.

«Ички ишлар органлари ҳеч кимни диний билим олишини чекламайди. Юртимизда диний билим олиш учун барча зарурий шароитлар яратилган. Фақатгина қонунчиликка асосан, белгиланган меъёрларга амал қилиш сўралади», – дейилади вилоят ИИБ ахборот хизмати изоҳида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан