Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқандда 10 кунда 8 киши ис газидан заҳарланиб, вафот этди
28.10.2021 13:17,  
35

Бу ҳақда Пастдарғом тумани ФВБ вакили Сирожиддин Aбдуллаев брифингда маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, вилоятда шу ўн кун ичида ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ 4 та ҳолат қайд этилган.

“Вилоятда ис газидан заҳарланиш оқибатида 8 киши вафот этган ва 1 киши оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Ҳалок бўлган 8 нафардан 5 нафари вояга етмаган болалардир”, - деди у.

Ўрганишларда табиий газ тармоғига уланган қўлбола иситиш печининг тутун чиқариш мўриси тозаланмасдан, кечаси печни ёқиб ухлаш оқибатида заҳарланиш ва ўлим ҳолати юзага келгани маълум бўлган.

Иккита ҳолатда иситиш печининг мўрисидан баҳор, ёз даврида ин қурган қушларнинг уяси чиққан бўлса, бошқа ҳолатда мўри ичига қушларнинг уй қурмаслиги учун латта тиқиб қўйиб, уни олиб ташламасдан, иситиш печидан фойдаланилгани аниқланган.

Оқибатда барча заҳарли газлар хона ичига тўпланиб, фуқароларнинг ўлимига сабаб бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан