Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқандда 4 киши Nexia ичида ёниб кетди
13.05.2022 19:49,  
251

Самарқанд вилояти Нуробод туманида 6 май куни тўрт кишининг ўлими билан якунланган ЙТҲ юз берди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Самарқанд—Қарши йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Nexia-2 ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида бетон тўсиққа урилиб, пастликка ағдарилган. Оқибатда автомобилда ёнғин келиб чиқиб, транспорт воситаси ёниб кетган.

Автомобиль ичида бўлган тўрт нафар фуқаро ёнғин қурбонига айланган. Ҳайдовчи эса оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Таъкидланишича, ЙТҲ ҳайдовчининг тажрибасизлиги (ҳайдовчилик гувоҳномасини беш ой олдин олган) ва тўйиб ухламагани сабаб келиб чиққан. Маълумотларга кўра, автомобиль ичида ёниб кетганлар орасида 11 ёшли қиз ҳам бўлган — у бобо-бувиси билан зиёратга кетаётган бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан