Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқандда 4 йигит келинойисига гап отган эркакни ўлдириб жасадни каналга оқизиб юборди
9.03.2021 08:21,  
440

Самарқанд вилояти пахтачи туманида 4 йигит келинойисига гап отган эркакни белкурак дастаси билан калтаклаб, аёллар рўмоли билан бўғиб ўлдирди ва жасадни каналга оқизиб юборди.

Хабарга кўра, Пахтачи туманида яшовчи Ф.М.га нотаниш эркак телефон қилиб, уни ёқтириб қолганини айтган. Шунда аёлнинг жаҳли чиқиб, эри борлиги ва унга ҳиёнат қилмаслигини айтган. Бу вақтда унинг қайнукаси келиб қолиб, нима бўлаётгани ҳақида сўраган. Аёл унга барчасини айтиб берганда, қайнука ғазабланган.

Шу куни кечаси аёлнинг укаси ва 3 нафар қайнукаси йиғилиб, нотаниш эркакни жазолашни режа қилади. Улар Ф.М.га телефон қилиб, учрашув белгилашни айтган ва улар учрашувга бориб, уни дўппосламоқчи бўлган. Эркак учрашув жойига етиб борганда 4 йигит уни белкурак дастаси билан калтаклай бошлаган. Шунда у ерга йиқилган ва йигитлардан бири уни аёллар рўмоли ёрдамида бўғиб ўлдирган.

Қайд этилишича, эркакнинг ўлганини кўрган йигитлар бундан талвасага тушган ва мурдани йўқ қилиш режасини тузган. Улар мурдани Нарпай каналига оқизиб юборишга келишади ва каналга олиб бориб оқизиб юборади. Содир этилган мудҳиш жиноий қилмиш тез орада фош этилди. Уни ўлдирган йигитлар тергов ва суд жараёнида айбига тўлиқ иқрор бўлган. Суд уларни Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «ж», «п» бандлари ва 267-моддаси 2-қисми «б» бандида назарда тутилган жиноятларни қасддан содир этганликда айбдор деб топди.

Таъкидланишича, судланувчиларга нисбатан жазо тайинлашда уларнинг жиноий қилмишни содир этишдаги иштирокчилик даражаси ҳисобга олинган. Суд ҳукмига асосан Ф.М.нинг укаси ўн саккиз йил олти ой, уч қайнукалари эса ўн олти йил, ўн беш йилу уч ой, ўн уч йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан