Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқандда 726,5 миллион сўм бюджет маблағлари талон-торож қилинган
2.02.2021 13:50,  
182

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, Самарқанд вилоят давлат молиявий назорати бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамкорлигида вилоятда амалга оширилган қурилиш-таъмирлаш ишлари бўйича ўтказилган ўрганишларда бир қатор қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Жумладан, Самарқанд туманидаги 24-сонли умумий ўрта таълим мактабида амалга оширилган қурилиш-таъмирлаш ишлар ўрганилганда, пудратчи ташкилот раҳбарлари смета ҳужжатларида кўрсатилган қурилиш-монтаж ишларини амалда тўлиқ бажармасдан, маълумотларни қўшиб ёзиш орқали 726,5 миллион сўм бюджет маблағларини талон-торож қилганликлари маълум бўлди.

Бундан ташқари, ўрганишда Каттақўрғон туманидаги учта маҳаллада қурилган сув чиқариш иншоотида амалга оширилган қурилиш таъмирлаш ишларида 204,5 миллион сўм ва Самарқанд шаҳридаги 22-сонли мактабгача таълим ташкилотини жорий таъмирлаш жараёнида 339,1 миллион сўм бюджет маблағлари талон-торож қилинганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолатлар бўйича ҳужжатлар белгиланган тартибда қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан