Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқандда физикадан саволларни тарқатган абитуриент
9.08.2021 10:06,  
197

Маълум қилинишича, физика фанидан тест топшириқлари акс этган китоб 7 август куни Самарқанд вилоятида ўтказилган тест синовларига тааллуқли. Буни тарқатган абитуриент синов вақтида телефондан фойдалангани видеокузатув орқали аниқланган. У Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги қарори билан тасдиқланган Низомнинг 52-бандига мувофиқ тест синовидан четлаштирилган.

Қайд этилишича, математика фанидан саволлар акс этган тест топшириқлари китоби 2020 йилги, Ўзбекистон тарихидан саволлар акс этган тест топшириқлари китоби эса 2021 йилги диагностик тест синовларига тааллуқли. Бу тестлар 2021/2022 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларига тегишли эмас.

Аввалроқ Ўзбекистонда тест синови материаллари яна тарқаб кетгани ва ДТМ интернетда тарқалаётган тест материаллари юзасидан изоҳ бергани маълум қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан