Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқандда икки қизни фоҳишаликка жўнатаётган эркак ушланди
10.01.2022 15:36,  
138

Самарқанд вилоятида қизларни Туркияга фоҳишалик учун жўнатмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 7 январь куни Самарқанд вилояти ИИБга 3,5 минг доллар эвазига икки нафар қизни Туркияга фоҳишалик учун жўнатмоқчи бўлган фуқаро устидан ариза келиб тушган.

Ушбу баёнотга кўра, 8 январь куни Самарқанд вилояти ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, унинг давомида 3,5 минг доллар олаётган шахс ашёвий далил билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тайлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан