Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқандда кекса одамнинг юзига тепган йигит ким экани аниқланди
31.01.2022 13:53,  
715

Тармоқларда “Самарқандда бир йигит кўчада кетаётган кишини тепган ҳолати видеосини ижтимоий тармоқларда тарқатиб мақтанаётганлиги айтилмоқда” сарлавҳаси остида видеолавҳа Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди, дея хабар берди вилоят ИИБ Ахборот хизмати. 

Воқеа 2022 йилнинг 24 январь куни соат тахминан 19:00 ларда Самарқанд шаҳри Қўшчинор маҳалласида содир бўлган. 2007 йилда туғилган, вояга етмаган Ў.А. маҳалладоши Б.Ҳамидов кўчасида келаётган 1968 йилда туғилган фуқаро Ф.Р.нинг юз қисмига тепиб ҳодиса жойини тарк этган. 

Ҳолатни Ў.А.нинг таниши 2006 йилда туғилган Р.К. тасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга тарқатган.

Ҳолат юзасидан вояга етмаган Ў.А.нинг ота-онасига нисбатан ўрнатилган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда. Шунингдек, бўлиб ўтган ҳодиса мактаб раҳбарияти иштирокида ҳам муҳокама этилди.

Қўшимча сифатида айтиш мумкинки, Ў.А спорт билан шуғулланиб келган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда айтилганидек, йигит ТикТокчи ёки тармоқ фаоли эмас. Ҳозирда Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Натижаси тўғрисида яна маълумот берилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан