Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқандда коррупцион ҳолатларни олдини олиш бўйича қатор тезкор тадбирлар ўтказилди
16.04.2022 19:37,  
86

Самарқанд вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши кураш бўлими, ДХХ ҳамда прокуратура органлари ҳамкорлигида Самарқанд вилояти ҳудудида коррупцион ҳолатларни олдини олиш бўйича қатор тезкор тадбирлар ўтказилди.

Жумладан:

Пастдарғомда ер майдонини ноқонуний рақишда сотмоқчи бўлганлар қўлга олинди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида, Пастдарғом туманида яшовчи, 1982 й.т., фуқаро “Саддам Салимов” фермер хўжалиги ишчиси, 1992 й.т. шахс  билан ўзаро жиноий тил бириктириб, махаллий фуқарога ўзини туман ҳокимлиги юқори лавозимли ходими деб таништириб, фермер хўжалиги тасарруфидаги 40 сотих ер майдонини 20.400 АҚШ доллари эвазига унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, ундан ушбу маблағларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда, ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
168-моддаси 4-қисм билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар процессуал тартибда қўлга олиниб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси, Самарқанд вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши кураш бўлими ҳамда Департамент ходимлари ҳамкорлигида коррупцияга қарши курашиш йўналишида ер сотиш жинояти билан боғлиқ яна бир тезкор тадбир  Нуробод туманида ўтказилди.

Унда Давлат кадастрлари палатаси Нуробод туман филиали мутахассислари пора билан ушланди.

Тадбир давомида, Давлат Кадастрлар палатаси Нуробод туман филиали мутахасислари, 1991 й.т. ва 1992 й.т. шахслар маҳаллий фуқарога туман ҳудудидаги 1 гектар ер майдонининг 6 сотих қисмига сохта кадастр хужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, ундан 2 млн. сўм миқдордаги пулларни пора тариқасида олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Юқоридаги шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд ИИБ бошлиғи номига, ариза билан мурожаат қилган фуқаро, 2022 йил апрель ойининг бошларида икки нафар шахслар билан танишиб қолганлигини, улардан бирига турмуш ўртоғини Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтига ўқишга киритиш учун ҳужжатлар тайёрлаётганлигини айтганида, улар талабаларни бошқа давлатдан Ўзбекистоннинг олий ўқув юритларига кўчириб бериш билан шуғулланишини, турмуш ўртоғини 5.000 АҚШ доллари эвазига Украина давлатининг Университетида 1-босқичда ўқиганлиги тўғрисида сохта ҳужжатлар тайёрлаб, ушбу сохта ҳужжатлар асосида Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтига 2-босқичдан ўқишга қўйиб беришни ваъда бериб, олдиндан 2.500 АҚШ долларини талаб қилиб келаётганлигини билдириб, уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур аризага асосан, 14 апрель Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ва вилоят прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилиб, фуқаро Х.Б. ариза муаллифидан 2.500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳам жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

13 апрель куни  Ўтказилган яна бир тадбирда “Автомобил ва дарё транспорт агентлиги”нинг икки нафар ходимлари Самарқанд шаҳрида лицензиясиз киракашлик фаолияти билан шуғилланаётган шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирмаслик эвазига 500 000 сўм миқдорида пул талаб қилиб, олдиндан 200 000 сўмини олиб, қолган 300 000 сўм пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Коррупцияга қарши муросасиз курашиш йўналишида Самарқанд вилоятидаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳозирда бир қанча тезкор қизиқиш уйғотувчи маълумотлар олинган бўлиб, тезкор ҳаракатлар давом эттирилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан