Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқандда масжидга ўғри тушиб, эҳсон қутисини тўнамоқчи бўлди
8.12.2020 16:37,  
549

Самарқанд вилояти Иштихон туманида жойлашган «Сўфи Оллоёр» масжидига ўғри тушди. Маълум бўлишича, ўғрилик бугун, 8 декабрь куни содир этилган.

Ўғриликни бир киши содир этганми ёки кўпчиликми аниқ эмас. Чунки ўғри кетаётиб, масжидга ўрнатилган назорат камераси қайдлари сақланадиган флешкани ҳам олиб кетган.

Маълум бўлишича, ўғри масжиддан бир нечта гилам олиб кетган. Шунингдек, масжиддаги эҳсон қутиси ҳам бузилган, лекин қути бўш бўлган. Ўғри масжиднинг ичкарисига деразани синдириб кирган. Ўғрининг кимлиги маълум эмас ва ҳамон қидирилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан