Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқандда меҳмонга келган куёв жанжал сабаб қайнатаси ва унинг укасини пичоқлади
11.03.2021 09:14,  
1426

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида 8 март куни меҳмонга келган куёв жанжал сабаб қайнатаси ва унинг укасини пичоқлади. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, 8 март куни Каттақўрғон шаҳри Оқ олтин маҳалласида яшовчи Қ.Б. қайнатасиникига меҳмонга бориб, маст бўлиб қолган. Шундан сўнг ўзаро жанжал келиб чиққан. Жанжал давомида у қайнатаси ва унинг укасига ошхона пичоғи билан ҳужум қилиб, тан жароҳати етказган.

Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Шунингдек, вилоят прокурори, вилоят ИИБ бошлиғи, Каттақўрғон шаҳар ҳокими ва бошқа мутасаддилар, жиноят содир этган фуқаро ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида ушбу жиноятнинг муҳокамаси ўтказилган. Унда маст қилувчи ичимликларнинг зарари, жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари муҳокама қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан