Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқандда МИБ хатловидаги мулк ноқонуний ишлатилаётганлиги аниқланди
19.03.2019 09:29,  
10
«E-IJRO» ягона электрон савдо майдончасида №0054791-сонли Лот билан жойлаштирилган автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш шохобчаси билан яқиндан танишиш пайтида манзилда суюлтирилган газ билан лицензиясиз ноқонуний савдо фаолияти амалга оширилаётганлигини аниқландик. Сўзларимизнинг исботи сифатида шохобчадан 5,0 литр суюлтирилган газ сотиб олганлик тўғрисиданги товар чекимизни ҳам тақдим этамиз. Берилган савдо чекида "МЧЖ «Sarvinoz Gaz Servis», Тайлоқ туман Қўрғонча к/к" ёзилган:
 

Самарқанд шаҳри, Чўпон ота маскани 50-А уйда жойлашган МЧЖ «Ixdinar»га тегишли бўлган Автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш шохобчаси Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 11.06.2018 й. №4-1401-1802/975 – сонли ҳал қилув қарорига асосан корхонанинг давлат олдидаги қарздорлигини сўндириш мақсадида Самарқанд шаҳар МИБ томонидан хатланиб, сотиш учун «E-IJRO» ягона электрон савдо майдончасига жойлаштирилган.

Ушбу мулкнинг бошлангич баҳоси 2,1 млрд сўм қийматда белгиланган  бўлса-да, талабгор йўқлиги баҳонасида бошланғич нархи 1,3 млрд сўмгача кескин камайтирилган. Давлат хатловида бўлган мулкни сотиб олмасдан ишлатиш имкони бор экан, уни сотиб олишга талаб бўлмайди, албатта.
Газ қуйиш шохобчасининг ноқонуний фойданилаётганлиги юзасидан Самарқанд шаҳар МИБига мурожаатимиз ортидан фойдаланишдан тўхтатилиб яна қайтадан муҳрланди. МИБ ходимларининг билдиришича, хатловдаги мулк сақлаш учун қарздор ташкилот вакилларига қайта топширилади ва бюро уни доимий назорат қила олмас экан.
Ушбу ҳолатда баъзи бир МИБ ходимларининг ўз ишига совуққонлик билан қараётганлигини алоҳида айтиб ўтиш жоиз. Хусусан, Самарқанд шаҳар МИБ ходими томонидан юқорида айтиб ўтилган обьектдаги қайта муҳрланган қоғозларда охирги қўйилган тақиқ санаси кўрсатилмаган ва газ шохобчаси электр тармоғидан узиб қўйилмаган. Бу ҳолат шохобчанинг келажакда ҳеч қандай қийинчиликсиз қайтадан ноқонуний ишлатиш имконини беради.
Бундан ташқари, МИБ ижрочилари газ шохобчаси орқали тегишли лицензиясиз газ сотилганлиги ва бу билан бир қаторда электр энергиядан ҳам ноқонуний фойдаланганлиги ҳолати бўйича хукукбузарларга нисбатан ҳеч қандай чора кўрмасдан келмоқда.     
 
Мирзо Субханов  

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан