Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқандда ота 6 ёшли фарзандини ўлдирди
4.02.2021 22:47,  
1597

Самарқандда ота 6 ёшли фарзандини бўғиб ўлдирди. Бу ҳақда «O‘zbekiston 24» телеканалида хабар қилинди.

Хабарга кўра, судланувчи Р.Д. турмуш ўртоғи (даъвогар) билан уришиб колгач, аёл онасиникига кетган. Вақт ўтиб катта ўғлини ҳам олиб кетган. Даъвогар томон бир неча маротаба ўғлини қайтаришни сўраган, судланувчи ўғлини яшириб бошқа ерда яшаб юрган.

Таъкидланишича, воқеа содир бўлган куни оилани яраштириш учун маҳалла фаоллари келиши керак бўлган, лекин улар келмаган. Шу пайт ота фарзанди ҳамда ўзини ўлдирмоқчи бўлиб, биринчи 6 ёшли Достонни бўғиб ўлдирган, аммо ўзи тирик қолган.

Суд Р.Д. ни Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми V банди (айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги шахсни қасддан ўлдириш) билан айбли деб топган ва 17 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан