Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқандда туғилган икки бошли чақалоқдан унинг оиласи воз кечди (видео)
1.07.2020 16:25,  
4078

Самарқанд вилоятида 27 июнь куни икки бошли чақалоқ дунёга келганлиги ҳақида хабар берилганди. «Севимли» телеканалининг «Замон» информацион дастурида маълум қилинишича, икки бошли чақалоқдан унинг оиласи воз кечган.

Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази даволаш ишлари бўйича директор ўринбосари Дилшод Раҳмоновнинг маълум қилишича, она ҳомиладорлигининг 16 ва 21 ҳафталигида скрининг текширувидан ўтказилган. Ўшанда болада туғма нуқсонлар борлиги ҳақида айтилган.

Эгизакларнинг бобоси билан ўтказилган телефон суҳбатида у чақалоқларни оиласига қабул қила олмаслигини айтган.

«Қаерга олиб кетамиз уни? Унинг қанча яшашини ҳам билмаймиз. Бир мартага адашдим, келинни қийнаб болани олдириб ташламадим. Яхши бола туғилади деб ўйладим», — дейди боланинг бобоси.

Шифокорларнинг айтишича, чақалоқнинг аҳволи оғир. Она ҳозирда жонлантириш бўлимидан чиққан.

Маълумотларга кўра, ҳомиладор аёл скринингдан ўтказилганида шифокорлар ҳомиланинг ногиронлигини айтишган. Уни дунёга келтириш ҳам она, ҳам чақалоқ ҳаёти учун хавф туғдириши ҳақида огоҳлантирилган. Аёл ва унинг қайнонаси ҳомилани тўхтатишга рози бўлган ва бу борада тилхат ёзиб ҳам берган. Бироқ улар бу ишни амалга оширмаган.

Туман тиббиёт бирлашмаси Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича бошлиғи ўринбосарининг сўзларига кўра, онанинг ўзи ҳомилани тўхтатишга рози бўлган. «Қайнотаси томонидан рухсат бўлмагани сабаб ҳомила 7 ойликкача етиб келди. Шунда ҳам тўхтатилсин дейилганида улар кўнмаган», — дейилади хабарда.

 

 

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан