Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқандда хотинини ўлдириб, уйини ёқиб юборган эркакка суд ҳукми ўқилди
13.01.2021 14:01,  
413

Самарқанд шаҳрида уй-жой масаласида ўзаро келиб чиққан низоли вазият сабаб хотинини қасддан ўлдирган ва ўзига ҳам тан жароҳати етказиб, уйини ёқиб юборган шахсга жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилганди. Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида унга нисбатан ҳукм ўқилди.

Хабарга кўра, судланувчи 2001 йилда ҳам аёлини ўлдиришга уринган. Унга нисбатан 2001 йилда Жиноят кодексининг 97-моддаси асосан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Бироқ ўшанда аёли даъвоси йўқлигини билдириб, суддан енгиллик сўрагани сабаб жазо енгиллаштирилиб, 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Шундан сўнг у амнистия билан озод қилинган.

Маълум қилинишича, 53 ёшли эркак сартарошлик билан шуғулланади. Марҳум аёли эса тикувчилик билан шуғулланган. Тергов ва суриштирув натижасида улар орасида уй-жой масаласида келишмовчиликлар бўлиб тургани аниқланган.

Судланувчи судга берган кўрсатмасида аёли уни оила боши сифатида умуман ҳурмат қилмаганини, укаси ва сингилларига ёрдам қилгани турмуш ўртоғига ёқмагани ва бу тез-тез оилавий келишмовчиликларга сабаб бўлганини айтган. Бундат ташқари у ўз айбига иқрор бўлган.У Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди ва унга ушбу модда билан 18 йилдан озодлик маҳрум этиш жазоси белгиланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан