Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқанддаги 35 та мактабда ўқитувчилар ва ўқувчилар орасида коронавирус юқтириш ҳолати аниқланди
22.04.2021 09:00,  
288

Аввалроқ, Самарқанд шаҳридаги 31 та умумий ўрта таълим мактабининг ўқитувчи ва ўқувчилари орасида коронавирус инфексиясини юқтириш ҳолатлари аниқланганлиги сабабли шу мактабларда 14 кунга ўқув жараёни масофавий шаклга ўтказгилган эди. 

Кеча, 21 апрел куни ҳам 1, 19, 41 ва 47-мактаб ўқувчилари орасида касаллик юқтириш ҳолати аниқланди ва бу мактабларда ҳам ўқиш онлайн тартибда олиб бориладиган бўлди. Бу ҳақда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди. 

Шундай қилиб, айни пайтда 35 та мактабда таълим жараёни масофавий тарзда олиб бориляпти. Ушбу мактабларнинг ўқитувчи ва ўқувчиларидан олинадиган тиббий тест натижаларига қараб ўқишлар анъанавий шаклга ўтказилиши мумкин.  

Эслатиб ўтамиз, коронавирусдан касалланиш бўйича сўнгги кунлардаги кўрсаткичларда Самарқанд вилоятида беморлар сони ошгани маълум қилинган эди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан