Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқанддаги “Афросиёб” меҳмонхонаси сотувга қўйилди
5.09.2020 09:59,  
245

Самарқанд шаҳридаги “Афросиёб Палас” ДУК меҳмонхонаси “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончаси орқали аукционга чиқарилди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси хабар бермоқда.

Ушбу меҳмонхона учун 5 475 205 190 сўм бошланғич нарх белгиланган ва бир қатор шартлар киритилган.

Жумладан, 12 миллион АҚШ доллари сармоя киритиш, 100 та янги иш ўрни яратиш, 2021 йил якунига қадар 280 номерли, шундан камида 1 таси “Президент номерли” меҳмонхона ташкил этиш, бунда хизмат кўрсатиш даражасини камида 4 юлдузли халқаро стандарт меҳмонхоналарга мос келадиган меъёрларга етказиш лозим.

Ўрнатилган тартибда архитектура қоидаларига мувофиқ реконструкция қилиш масалаларини Маданият вазирлиги ва ЮНЕСКО билан келишиш шарти билан мулкий мажмуага тегишли ҳудудни зарур инфратузилма ва автотураргоҳни ҳисобга олган ҳолда ободонлаштириш керак.

Барча кредиторлик қарздорликларини тўлаб бериш шарти қўйилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан