Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқанднинг 10 та ҳудудида ичимлик суви таъминотида узилишлар кузатилмоқда
7.06.2021 13:29,  
74

Ёғингарчиликларнинг йўқлиги ва Зарафшон дарёси ўзанида сув оқимининг камлиги сабабли ер ости сувларининг сатҳи (дебити) пастлашиб кетган. Бу ҳақда «Самарқанд сув таъминоти» МЧЖ маъмурияти хабар берди.

Қайд этилишича, натижада иншоотлардаги насос ускуналарининг мўътадил ишлашида ер ости суви захирасининг етишмаслиги сабабли Самарқанд, Каттақўрғон шаҳарлари, Пастдарғом, Нуробод, Иштихон, Каттақўрғон, Пахтачи, Нарпай, Паяриқ ва Оқдарё туманлари аҳолисини тоза ичимлик суви таъминотида узилишларни олиб келмоқда.

«Самарқанд сув таъминоти» МЧЖ маъмурияти марказлашган ичимлик суви истеъмолчиларидан жорий йилнинг табиий қурғоқчилиги сабабли сув таъминотида кузатилаётган камчиликлар – сув етишмовчилиги учун ўзининг узрини билдириб, мазкур ҳолат тез орада Зарафшон дарёси ўзанида сув оқимининг ошиши ва бу билан боғлиқ ер ости сувлари захирасининг сатҳининг кўтарилиши билан ўз ечимини топишини маълум қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан