Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самбо: 2021 йилги Осиё чемпионати Индонезияда эмас Тошкентда ўтказилади
9.03.2021 10:40,  
99

Осиё самбо уюшмасининг навбатдаги онлайн йиғилиши ташкил этилди. Унда ташкилот раҳбарияти, ижроқўм аъзолари ва миллий ассоциациялар вакиллари иштирок этишди, дея хабар берди Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ахборот хизмати.

Виртуал йиғилиш давомида Осиё самбо уюшмаси президенти Аламжон Муллаев томонидан йил давомида ўтказиладиган муҳим мусобақалар режаси таништириб ўтилди. Бундан ташқари, самбо спорти 2025 йили Тошкентда ўтказиладиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё ўйинлари дастурига киритилаётганлиги маълум қилинди. Ушбу янгиликни Осиё самбо оиласи мамнунлик билан қарши олди.

Қолаверса, биз учун яна бир аҳамиятли жиҳати, 2021 йилги Осиё чемпионати июнь ойида Тошкентда ўтказиладиган бўлди.

Аслида мазкур мусобақага белгиланган режа бўйича Индонезия мезбонлик қилиши лозим эди. Аммо шу йили ташкил этиладиган Соҳил ўйинлари сабаб, ушбу мусобақани бошқа мамлакатга кўчиришга қарор қилинди. Унга кўра, Осиё чемпионати мезбонлиги учун Ўзбекистон самбо ассоциацияси томонидан берилган ариза қабул қилинди. Шу сабабли, июнь ойида ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасидаги Осиё чемпионатини Тошкентда ўтказиш таклифи ўртага ташланди. Йиғилиш иштирокчиларнинг аксарият қисми ушбу таклифни қўллаб-қувватлашди. Шу тариқа, бу йилги Осиё чемпионати пойтахтимиз Тошкентда ўтказиладиган бўлди.

Бундан ташқари, ушбу мусобақа вақтида Осиё самбо уюшмасининг йиллик Конгресси ва сайлов-конференцияси ҳам ташкил этилади.

Йиғилиш давомида Ўзбекистон самбо ассоциацияси раиси Алишер Алимов ҳам сўзга чиқиб, билдирилган ишонч учун миннатдорлик билдирди ва ушбу мусобақа юқори савияда ташкил этилиши ҳақида гапирди

Ўз навбатида, Ўзбекистонда самбони янада ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган ишлар Осиё самбо уюшмаси президенти томонидан алоҳида эътироф этилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан