Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






СамДУ декани ўринбосари ИИБ ва ДХХ ходимлари томонидан ушланди
1.04.2021 21:11,  
394

Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ва ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда 2021 йилнинг 30 март куни соат 16:00да Самарқанд шаҳар Педагогика коллежи биносининг кириш қисмида тезкор тадбир ўтказилди.

Қайд этилишча, Самарқанд давлат университети Санъатшунослик факультети декани ўринбосари лавозимида ишловчи 35 ёшли Шерзод П. ўзининг хизмат вазифасидан фойдаланиб, ушбу факультетнинг 1-босқич талабаси Шаҳноза И.ни психология фанидан оралиқ назорати имтиҳонини ижобий ҳал қилиши ва уни якуний имтиҳонга киритиши эвазига 500 АҚШ доллар пулларни тадбир иштирокчиси Б.Б.дан олган вақтида ушланган.

Тезкор тадбир давомида, Шерзод П. дан 500 АҚШ доллар пул маблағлари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Шерзод П.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди (Фирибгарлик, яъни хизмат мавқеидан фойдаланиб содир этилган бўлса) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан