Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Самосуд»ни видеога олиб интернетда тарқатган шахс 22 миллион сўмдан ортиқ жаримага тортилади
15.01.2021 16:26,  
193

АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида ИИВ тергов департаменти бўлим бошлиғи Азизбек Долихўжаев қуйидагиларни маълум қилди:

«Самосуд»жараёнини видеотасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштираётган бўлса, Жиноят кодексининг 130-моддаси, яъни зўравонлик ва ёки шафқацизликни тарғиб қилувчи маълумотларни тайёрлаш, уни тарқатиш ёки  жойлаштирганлик учун авваломбор маъмурий жавобгарлик назарда тутилган.

Бунда жисмоний шахсларга 100 бараваргача миқдорда, яъни 22 миллион сўмдан зиёд жарима жазоси қўлланиши, унинг ҳаракатлари жиноятни келтириб чиқарадиган бўлса, 3 йилгача ахлоқни тузатиш ишлари жазоси назарда тутилган.

«Самосуд»га аралашган одам қандай жазога тортилади?

Биринчидан, шахснинг ҳаракатлари «самосуд» қилинган жабрланувчининг шунга қаратилган хатти-ҳаракатдан келиб чиқади. Яъни уни тутқунликда ушлаш, жабрланувчига қай даражада жароҳат етказганидан келиб чиқиб жазо белгиланади.

Ёки жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимаслик оқибатида содир этган қилмиши учун тегишли моддалар билан жавобгарлик назарда тутилган».

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан