Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Samsung энг арзон 5G-смартфонини тақдим қилди
3.09.2020 12:03,  
1588

Жанубий кореялик техногигант Galaxy A42 русумли ҳамёнбоп 5G-смартфони тайёрлагани июндаёқ маълум бўлган эди. Ниҳоят, Samsung унинг расмий намойишини ўтказди, лекин уям тўлиқ тақдимот бўлгани йўқ – фақат айрим хусусиятлари ва расмларини эълон қилди.

Шундай қилиб, Samsung Galaxy A42 5G модели учун бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўлловчи Snapdragon 690 процессори танланган. Унинг экрани Super AMOLED матрицали бўлиб, диагоналига 6,6 дюйм келади.

Дисплейнинг томчисимон кемтигига жойланган селфи-камеранинг ҳам, квадрат блокдаги квадрокамера модулларининг ҳам резолюцияси ҳозирча маълум қилинмаган. Олдин сизиб чиққан маълумотларга кўра, бош камера жамланмасида 48 мегапикселлик асосий датчик ва 5 мегапикселлик чуқурлик сенсори бўлади.

Galaxy A42 5G моделида яна 5000 мА/соатлик батарея бўлишини, унинг тезкор хотираси 4, доимий хотираси эса 64 ёки 128 гигабайтлик эканлигини ҳам айтишмоқда.

Samsung бу моделини яқин орада сотувга чиқаришга ваъда берган, унинг нархи ва барча техник хусусиятлари ҳам ўшанда маълум бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан