Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Samsung Хитойда смартфон ишлаб чиқаришни тўхтатди
3.10.2019 17:06,  
365

Маҳаллий рақиблари билан бўлган кучли рақобати туфайли Samsung дунёдаги энг йирик смартфон бозорида ишлаб чиқаришини тўхтатди. Бу ҳақида Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Samsungнинг Хитойдаги охирги смартфонлари партияси мамлакат жанубидаги Хойжоу шаҳридаги заводда июнь ойида чиққан эди.

Хитойдаги иш ҳақларининг ошиши ҳамда иқтисодиётнинг пасайиши ортидан бошқа компаниялар ҳам ўз ишлаб чиқаришларини Чин юртидан олиб чиқиб кетишмоқда. Аввалроқ япон техногиганти Sony Пекиндаги барча заводларини ёпгани ҳамда ишлаб чиқаиришни энди фақат Тайландда қолдирганини маълум қилган эди. Лекин, Apple ҳали ҳам асосий маҳсулотларини Хитойда ишлаб чиқармоқда.

Хитойнинг маҳаллий технологик компаниялари, жумладан, Huawei, Xiaomiнинг бозордаги улуши ортиши ортидан Samsungнинг Хитой бозоридаги ҳиссаси 2013 йилги 15 %дан ҳозирда 1%га тушган.

«Хитойда одамлар маҳаллий компанияларнинг арзон смартфонларини сотиб олишяпти. Агар қимматроқ телефон керак бўлса, Apple ёки Huaweiнинг смартфонлари харид қилинаяпти. Самсунг ушбу бозорда ўз ўрнини қайтариб олишига кўзи етмаяпти», дейди Cape Investment & Securities компанияси таҳлилчиси Парк Сунг Соон.

Samsung Хойжоу заводида ишловчи ходимлар сонини айтишдан бош тортди. Завод 1992 йилда қурилган.

Жанубий Корея оммавий ахборот воситалари ушбу заводни 2017 йилда 6000 ишчини иш билан таъминлаганлигини ва 63 миллион дона маҳсулот ишлаб чиқарилганлигини хабар берди.

Ўша йили Самсунг бутун дунё бўйлаб 394 миллион дона телефон ишлаб чиқарган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда сотиладиган Самсунг смартфонларининг аксарияти Вьетнамда ишлаб чиқарилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан