Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқаросини калтаклаган россияликлар қўлга олинди
22.07.2019 13:33,  
2

Ташқи ишлар вазирлиги Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқароси калтакланиши бўйича ОАВларда тарқалган маълумот юзасидан баёнот берди.

“Мамлакатимизнинг Санкт-Петербург шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси 2019-йилнинг 18-июл куни мазкур шаҳарнинг Фрунзе туманида Ўзбекистон фуқароси М.К.нинг номаълум шахслар томонидан калтакланиб, пул ва қимматбаҳо буюмлари олиб қўйилгани тўғрисидаги ОАВда тарқалган маълумотни тасдиқлади.

Олинган маълумотларга кўра мазкур жиноятни содир қилишда гумон қилинаётган 3 нафар Россия фуқароси қўлга олинган. Жиноят иши қўзғатилган ва тергов ишлари олиб борилмоқда”, - дейилган хабарда.

Бош консулхона ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан алоқа ўрнатган ва вазиятни назоратга олган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан