Халқаро пресс-клубнинг Сардоба воқеаларига бағишланган сессиясида Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Шуҳрат Тешаев ҳам иштирок этди.
Унинг айтишича, 19592 гектар (га) экин майдонида қишлоқ хўжалиги экинлари зарар кўрган. Бундан пахта – 9676 га, ғалла – 5484 га ва бошқа экинлар 3932 га ташкил этади.
Ҳозиргача 16716 га. майдон суви чиқарилган.