Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 1 май куни соат 05:55да Сирдарё вилоятида жойлашган “Сардоба” сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиқиши юзага келган. Натижада Сардоба тумани Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктига сув кирган эди.
Сардоба сув омборидан сув тошди. 10 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинди (видео)
ФВВнинг хабар беришича, айни вақтда “Сардоба” сув омборидан сув чиқиш ҳодисаси тўхтаган. Сардобада содир бўлган сув тошқини вилоятнинг бошқа ҳудудларида кузатилмаган. Ҳукумат комиссияси томонидан сув тошқини оқибатларини бартараф этиш, эвакуация қилинган аҳолига зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича қатор чоралар кўрилмоқда.
Маълум қилинишича, вазият тўлиқ назоратга олинган, саросимага тушишга асос йўқ.