Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сардоба тошқинидан зарар кўрмаганлар ҳам 40 миллион сўмлик сертификат талаб қилмоқда (видео)
15.06.2020 12:58,  
892

Аввалроқ, Сардоба сув омборида юз берган фалокатдан зарар кўрган хонадон эгаларига 40 миллион сўмдан ёрдам пули берилаётгани тўғрисида хабар қилинганди. Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, 40 миллион сўмлик сертификатларга Сардоба фожиаси сабаб уйига зарар етмаган ўнлаб одамлар ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Оқолтин туман ҳокими ўринбосари О.Абдуллаев раҳбарлигида туман кенгаши депутатлари, молия, кадастр ва бандликка кўмаклашиш маркази мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан Мирзачўл кўчасида 14 та хонадон, Тутзор кўчасида 3 та хонадон, Бирлашган кўчасида 13 та хонадон, Тикланиш кўчасида 4 та хонадон, Бирлик кўчасида 3 та хонадон, Халоскор кўчасидаги 1 та хонадон қайта хатловдан ўтказилиб ўрганилган.

Ишчи гуруҳнинг аниқлашича, тошқин оқибатида бу хонадонларнинг томорқасига сув кирган бўлсада, зарар кўрмаган. Фуқаролар тошқиндан зарар кўрмаган бўлса ҳам, 40 миллион сўмлик сертификат талаб қилган. Ишчи гуруҳ ушбу хонадонларни расман зарар кўрмаган деб топди.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Ж.Ш. хонадони ишчи гуруҳ томонидан ўрганилганда хонадон эгаси сув тошқинидан 15 кун ўтиб қурилиши битмаган уйи учун 40 миллион сўмлик сертификат олиш мақсадида мурожаат қилгани аниқланди. Бу каби ҳолат фуқаро Р.С. исмли фуқаронинг хонадонида ҳам кузатилган.

«Ишчи гуруҳ томонидан олиб борилган суриштирувга кўра, уйнинг деворлари олдиндан таъмирталаб бўлгани аниқланди. Буни қўшнилар ҳам тасдиқлашди», — дейилади хабарда.

Ушбу масалалар Сирдарё телеканали ижодкорлари томонидан тасвирга олиш ишлари давомида янада ойдинлик киритилиб, баъзи фуқароларнинг мақсади давлат томонидан ажратилаётган маблағлардан шахсий эҳтиёж йўлида фойдаланиб қолиш эканлиги ўз исботини топган.

 

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан