Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сардобадаги авария оқибатида юз берган тошқин Қозоғистонгача етиб борди (видео)
2.05.2020 14:00,  
1751

Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Туркистон вилоятининг Мақтаарал туманидаги фавқулодда вазиятга ўз муносабатини билдирди, дея хабар беради Kazinform.

«Ўзбекистондаги сув омбори тўғонининг бузилиши туфайли, Туркистон вилоятида Женис ва Жана Турмис қишлоқлари сув остида қолди. Бугун Бош вазир Асқар Мамин ва вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев қишлоқ аҳолисини эвакуация қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ҳисобот беришди. Мен жабрланган оилаларга ёрдам кўрсатишни буюрдим», - деб ёзди Президент Twitter саҳифасида. 

Эслатиб ўтамиз, 1 май куни Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборида бўлган авария оқибатида мамлакатда аҳоли пунктлари сув остида қолган. Натижада Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Мақтаарал туманида чегара яқинидаги бир неча коллектор сувга тўлган. 

Мақтааралдаги марказий коллектордан сув тошиб, Женис ва Жана Турмис қишлоқларини сув босди. «Мирзакент - Женис - Жана Турмис» минтақавий автомагистрали сув остида қолди ва транспорт воситалари ўтиши қийинлашди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан