Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сардобадаги тошқиннинг юқоридан олинган суратлари эълон қилинди
1.05.2020 21:37,  
1215

Ёмғир ёғиб, кучли шамол бўлгани сабабли 1 май куни эрталаб Сардоба сув омбори тўғонининг бир қисми ўпирилган эди. Оқибатда сув оқими аҳоли пунктлари, коммуникация тармоқлари ва қишлоқ хўжалиги майдонларига катта зарар етди.

Тезкор чора-тадбирларга Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, маҳаллий ҳокимликлар, қурилиш-таъмирлаш ташкилотлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва бошқа хизматлар мутахассислари сафарбар этилди. Сув омбори яқинидаги маҳаллалар аҳолиси хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинди. Жумладан, туманларда ташкил этилган махсус штаблар томонидан мактаб, коллеж, корхона ва хонадонларга жойлаштирилди. 

Шунингдек, Мудофаа вазирлиги шахсий таркиби ва махсус техникалари аҳолини эвакуация қилиш ва тегишли хўжалик объектларини жиҳозлаш учун сафарбар қилинди. Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардиянинг Сирдарё ва Жиззах вилоятлари ҳудудий бошқармалари эвакуацияга кўмаклашиш, тартибни сақлаш ишларига жалб этилди.

Суратлар @xushnudbek каналидан олинди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан