Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сардобага жалб этилган ҳарбийлар ўз хизмат жойларига қайтди (фото)
2.06.2020 14:19,  
389

Сирдарё вилоятига сафарбар этилган ҳарбий хизматчилар доимий хизматни ўташ жойларига қайтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти Sof.uz'га хабар берди.

Шу йилнинг 1 май куни эрталаб Сирдарё вилоятидаги «Сардоба» сув омбори тўғони ўпирилиши оқибатида техноген тусдаги фавқулодда вазият юз бериб, вилоятнинг Сардоба, Оқ олтин ва Мирзаобод туманларида аҳоли яшаш манзиллари ва ҳудудлар сув ва кўчки остида қолди. Бинолар, йўллар, коммуникация тармоқлари вайрон бўлди, аҳоли вақтинча бошқа ҳудудларга эвакуация қилинди.

Ҳарбийлар Сардобадаги табиий офат оқибатларини бартараф этишга ёрдамлашмоқда (фото)

Тошқин оқибатларини бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида Мудофаа вазирлигининг барча ҳарбий округларидан ҳарбий хизматчилар Сирдарё вилоятига сафарбар этилди. Армия ва халқ бирлиги, мардларимиз Ватан ва халқ осойишталиги йўлида ҳар доим камарбаста хизматда эканлиги яққол намоён бўлди.

Ўтган муддат давомида ҳарбий хизматчилар қўйилган устувор вазифани адо этиб, аҳоли яшаш манзиллари, ҳудудлар, инфратузилма ва ижтимоий объектлар, йўллар ва телекоммуникация тармоқларида тозалаш, тиклаш ва бунёдкорлик ишларида фидойилик кўрсатишди.

1 июнь куни ҳарбий хизматчилар буйруққа асосан ўзларининг доимий хизматни ўташ жойларига қайтди. Мудофаа вазирлиги ҳарбий автомобиль назорати инспекцияси ва Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ходимлари томонидан колонналарнинг йўлларда хавфсиз ҳаракатланиши таъминланди. Шарқий ҳарбий округ қўшинлари эса Гулистон-Марғилон йўналишида темир йўл платформалари орқали манзилга етиб борди. Доимий хизматни ўташ жойларига етиб борган ҳарбий хизматчилар Ватанимиз тинчлиги ва халқимиз осойишталиги йўлидаги шарафли ва масъулиятли хизмат бурчларини адо этишда давом этмоқда.

Бажарилган ишлар бўйича фактлар: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти бошлиғи полковник Баҳром Зулфиқоров «Сардоба» сув омбори билан юз берган фалокат тафсилотлари ҳақида маълум қилади.

Жумладан, бевосита ҳарбийлар томонидан:

  • 750 та хонадонни тозалаш, чиқиндиларни олиб ташлаш ва янги қурилиш молларини ташиш ишлари амалга оширилди;
  • 6 та аҳоли пунктида 1405 нафар ҳарбий қурилиш ҳудудида қурилиш чиқиндиларини олиб чиқишда иштирок этди;
  • Махсус алоқа бўлими томонидан 1,5 км, 20 та устун алоқа кабели демонтаж қилинди. Талафот кўрган 40 та алоқа мобил базаси тикланди;
  • 4 та ҳудуддаги 156 нафар мавсум бошидан буён 4603 нафар фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатилди.
  • Ҳарбий тиббий ходимлар томонидан 200 га яқин аҳолидан таҳлиллар олинди;
  • Ҳарбий топографлар томонидан талофат кўрган ҳудудларнинг 1000 тадан ортиқ аэро ва космик суратлари тайёрланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан