Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сардор Умрзоқов: Ўзбекистон 2020 йилдан бошлаб пахта хом ашёсини экспорт қилмайди 
9.10.2019 17:04,  
367

Ўзбекистон 2020 йилдан бошлаб пахта хом ашёсини экспорт қилмайди. Бу ҳақда Япониянинг Nikkei Asian Reviewга интервю берган инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов маълум қилди.

«Келаси йил бошидан биз пахтани хом ашё сифатида экспорт қилишни тўхтамиз. Чунки биз уни қайта ишлаш ва қўшилган қийматли маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўлдик. Қўшни мамлакатларда, шунингдек, Хитой, АҚШ каби биздан узоқда жойлашган мамлакатларда маҳсулотларимизни сотса бўладиган катта - катта бозорлар бор », дейди вазир.

Жаноб Умрзоқовнинг фикрича, ўзбек енгил саноат маҳсулотлари экспорти бу йилги 2 млрд $дан 2025 йили 8 млрд $га етади.

Япония Ўзбекистоннинг 28 йиллик мустақиллиги давомида иқтисодиётни ривожлантиришдаги яқин ҳамкорларидан биридир. Бироқ, сўнгги йилларда вазият ўзгарди: японлар «Бир макон бир йўл» лойиҳаси орқали Хитой инвесторлари томонидан минтақадан сиқиб чиқарила бошланди. Франциянинг IFRI тадқиқотлар институти маълумотларига кўра, 2018 йилда Хитой 786 та ўзбек компаниясига сармоя киритган, Япония эса бор-йўги 17 тага.

Ўзбекистон ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, энергетика ҳамда инфратузилма соҳаларида хорижлик инвесторларни изламоқда. Энергия секторига хорижий сармояни жалб қилиш учун ҳукумат август ойида энергия истеъмоли нархларини оширди. «Даромадлар ошиши фонида, биз истеъмол нархларининг қадамма қадам ошириб борамиз», дейилади интервьюда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан