Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Саудия Aрабистони 2021 йилги Ҳаж квотаси ва шартларини эълон қилди
27.05.2021 23:24,  
761

Саудия Aрабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2021 йилги Ҳаж сафарини ўташ учун махсус талабларни эълон қилди. Бу ҳақда TRT Haber хабар берди — дея ёзмоқда 'Qalampir.uz'.

Маълум қилинишича, Саудия Aрабистони бу йилги Ҳаж учун 60 минг кишига квота белгилаган. Ҳаж зиёратига бориш учун 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган фуқаролар мурожаат қилишлари мумкин.

Хабарга кўра, зиёратчилар Саудия Aрабистонида расмий равишда тасдиқланган икки дозали вакцинациядан (Pfizer-BioNTech, AstraZeneca, Johnson & Johnson va Moderna) ўтишлари шарт. Иккинчи дозани мамлакатга ташриф буюришдан 14 кун олдин олиш керак. 

Бундан ташқари, ҳар бир зиёратчи ўз мамлакати ваколатли идораларидан юқорида кўрсатилган вакциналардан бирини олганлиги тўғрисида гувоҳнома олиши ва Саудия Aрабистонининг хориждаги элчихоналарида қонунийлаштириши керак.

Шунингдек, ҳар бир зиёратчи қиролликка келганидан кейин сўнгги 72 соатда олинган манфий натижали ПЗР тестининг маълумотномасини кўрсатиши шарт.

Зиёрат қилиш учун номзодлар сурункали касаллиги йўқлигини кўрсатадиган ҳужжатни ҳам тақдим этишлари талаб қилинади. Улардан сўнгги 6 ой ичида касал бўлмаганлиги ёки шифохонага ётқизилмаганини исботлашлари сўралади.

Ҳаж зиёрати вақтида Зам-зам суви бир марта қўллашга етарли миқдорда берилади.

Маълум қилинишича, Ҳаж учун квота қайси давлатларни қамраб олиши ҳали эълон қилинмаган. Саудия Aрабистони ҳукумати квоталарни кейинчалик мамлакатлар бўйича тақсимлашга ваъда берган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан