Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Саудия Арабистони хорижлик Умра зиёратчиларини қачон қабул қилиши маълум қилинди
8.10.2020 09:29,  
228

Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра вазирлиги ўзининг расмий интернет нашрлари орқали тақдим этган маълумотларга кўра, Умра зиёрати тўрт босқичда, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги таклиф ва тавсиялари асосида қайта ташкил этилади:

1-босқич – 2020 йил 4 октябрь кунидан эътиборан чекланган миқдорда, Саудия Арабистони Подшоҳлигида истиқомат қилувчилар учун ички Умра зиёрати очилиши кутилмоқда. Бунда зиёратчилар сони чекланган бўлиб, махсус онлайн навбат дастури орқали рўйхатга олинади ва уларнинг кунлик умумий адади 6 минг нафарни ташкил этади.

2-босқич – 18 октябрь кунидан эътиборан, кунлик зиёратчилар сони 15 мингга оширилади.

3-босқич – 1 ноябрь кунидан бошлаб, хорижлик зиёратчиларни қабул қилиш амалиёти жорий этилади. Бунда кунлик 20 минг зиёратчига хизмат кўрсатиш назарда тутилган. Рухсат этилган давлатлар рўйхати мамлакатларнинг эпидемиологик ҳолатидан келиб чиқиб, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан шакллантирилади.

4-босқич – Мавжуд эпидемиологик вазият сабабли ўрнатилган карантин чекловлари батамом олиб ташлангач, Умра зиёрати пандемиядан олдинги ҳолатдагидек тўлиқ тикланади.

Вазирлик хабарида юқоридаги барча босқичлар Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги кўрсатмаси асосида юмшатилиши ёки кучайтирилиши, хорижий давлатлар рўйхати шакллантириши ва тасдиқланиши, зиёратчиларнинг Масжид ал-Ҳарамга махсус онлайн навбат дастури асосида киритилиши эслатиб ўтилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан