Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Саудия қироллик оиласининг уч нафар вакили ҳибсга олинди
7.03.2020 16:30,  
996

Саудия Арабистони қироллик оиласининг уч нафар нуфузли вакили, жумладан қирол Салмоннинг укаси номаълум сабабларга кўра ҳибсга олинди. Бу ҳақда New York Times нашри хабар бермоқда.

Ҳибсга олинганлардан иккитаси қиролликнинг энг обрўли одамлари сирасига киради. Wall Street Journal хабарига кўра, булар қиролнинг укаси Аҳмад ибн Абдулазиз ва собиқ валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Наиф. Уларнинг иккаласи ҳам турли вақтларда Ички ишлар вазирлигини бошқарган.

Бундан ташқари, New York Times манбасига кўра, яна бир шаҳзода Наваф ибн Наиф ҳам ҳибсга олинган.

Шаҳзодалар жума куни тонгда ҳибсга олинган. Уларни қирол оиласининг уйига келган ниқобли махфий хизмат ходимлари олиб кетишган ва ҳибсга олинганларидан кейин у ерда ҳам тинтув ўтказишган. Wall Street Journal газетаси бунга хиёнат сабаб бўлган деб ёзмоқда.

Ҳибсга олинишлар тўғрисида расмий изоҳ берилгани йўқ.

Мавзуга доир: Саудия Арабистони ширкати Ўзбекистонга 2 млрд долларлик инвестиция киритади

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан