Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Саводни японлардан ўрганишимиз керакми?
28.09.2019 14:24,  
587

Японларнинг 3 хил ёзуви, алифбоси бор. "Хирагана" фақат япон тилидаги сўзлар, "катакана" хориждан кирган сўзлар учун ва алоҳида оммавий ахборот воситалари, китоблар учун "канжи" иероглифлар ажратилган. "Канжи"да ўртача 3 мингта иероглиф билган одамни саводли дейиш мумкин. Япон мактабларига қўйиладиган асосий талаблардан, мактабнинг рейтингини белгиловчи асосий факторлардан бири - савод масаласи. Мактабдан бола саводсиз чиқиши мумкинмас! Сиз университетга дуч келган йўналишда она тилидан имтиҳон ҳам топширмайсиз.

Шуунча иероглиф ҳақида ўйлайсану туянинг юки қанча енгил бўлса шунча ётағон бўлади, деган мақол эсингга келаверади.

Менга 30 нафар 1-курс талабасига гуруҳ раҳбарлиги бириктирилган. Яқинда улардан нега айнан интернет журналистикасини танлагани ҳақида эссе олдим. Текшириб, ҳайратдан...

Мактаб директорларига хат ёзиб 30 нафар талабамнинг эссесини илова қилгим келяпти ҳозир! (Ҳаққим бормикан шунга...)

Уларга кейинги ахборот соати учун "Х" ва "Ҳ"ни вазифа қилиб бердим. Диктант оламан. Лекин биламан, қийинидан бошладик, ҳар дарсда имло луғатидан 1 та ҳарфни "А"дан бошлаб вазифа қилиб берса ҳам бўлади, яримини билмайди барибир. Балки кўпиртираётгандирман...

Вазифани бердиму ўйлаб қолдим: Шу менинг, университет ўқитувчисининг ишими?! Мактаб нега 11 йил ўқитиб ақали битта ёзувли алифбода саводли қилолмайди болани?! Тилга беэътиборлик, ҳурмат қилмасликданми бу ёки...

Таълим тизимимизни ростдан ўзгартириш керак! Халқ таълими қошида бир бўлим очишсин! "Ўқувчилар саводини назорат қилиш" деган, шунда кимсан Юридик университети кириш имтиҳонларидаги биринчи асосий фан она тили ва адабиёти бўлмайди!

Тилга ҳурматни пайдо қилишнинг ечими шу: мажбурлаб саводли қилиш керак! Ўзингиз айтинг, қайси саводли киши тилни ҳурмат қилмайди?

Худо хоҳласа, устозларимизнинг йўлини берса, улар албатта саводли бўлади... Лекин барибир алам қилади, нега саводни университет ўқитувчиси ўргатиши керак...

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан