Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Саховат ва кўмак” жамғармаси ва унинг жойлардаги бўлинмалари ташкил этилди
22.04.2020 19:20,  
286

Ҳукумат фармойиши билан (213-ф-сон, 22.04.2020 й.) “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) бўлинмалари ташкил этилди.

Мазкур фармойиш билан “Саховат ва кўмак” жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди. 

Жамғарма ва унинг бўлинмалари “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ҳузурида очилиб, улар юридик шахс ҳисобланмайди.

Жамғарма маблағлари ҳомийлик ва хайрия маблағлари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади.

Жамғарма маблағлари коронавирус пандемияси ва карантин даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп фарзандли оилаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга ва ёлғиз қарияларга, ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсиз бўлган жисмоний шахсларга пул маблағлари, кундалик истеъмол товарлари, дори воситалари ва бошқа маҳсулотлар билан таъминлаш учун ишлатилади. 

Жамғарма ва унинг бўлинмаларига маблағларнинг келиб тушиши ва улардан фойдаланилиши бўйича оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб борилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан