Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сенат ялпи мажлиси коронавирусдан вафот этган барча ўзбекистонликлар ҳотираси учун бир дақиқалик сукут билан бошланди​
7.08.2020 10:22,  
303

Бугун, 7 август куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг олтинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.

Ялпи мажлисни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева олиб бормоқда.
Мажлиснинг расмий қисми сенати раисининг ташаббуси билан коронавирусдан вафот этган барча юртдошларимиз ҳамда ушбу касалликдан вафот этган сенатор, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов ҳотирасига бир дақиқалик сукут билан бошланди.

Видеоконференцалоқа шаклида ўтказиладиган ялпи мажлисда қатор масалалар, жумладан, 8 та қонун кўриб чиқилиши кўзда тутилган. 

Ялпи мажлисда, жумладан, қуйидаги қонунлар кўриб чиқилади:

  • - “Таълим тўғрисида”ги;
  • - “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги;
  • - “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги;
  • - “Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида”ги;
  • - “Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги.

Бундан ташқари, сенаторлар томонидан “Қонун ижодкорлиги ҳамда парламент назорати жараёнлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунлар муҳокама қилиниши назарда тутилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан