Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сенаторлар учта муҳим қонунни маъқулладилар
28.02.2020 11:38,  
1844

Олий Мажлис Сенатининг иккинчи ялпи мажлиси иши давом этмоқда. Сенаторлар мажлис кун тартибидаги масалаларни кўриб чиқишга киришдилар.

Сенат аъзолари янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини муҳокама қилишдан бошладилар.

Қонун билан мустаҳкамланаётган янги нормалар ҳақида сўз борганда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик масалалари бўйича комиссиянинг мақоми, асосий вазифалари ва ваколатлари белгилаб қўйилганлиги қайд этилди. Бундан ташқари, туғилган жойи ёки ота-онасининг фуқаролиги бўйича болаларнинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини белгилаш тартиби мустаҳкамланди.

Сўзга чиққанлар Қонун қабул қилиниши билан соҳага доир қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти бир хилда бўлиши, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари ишончли ҳимоя қилиниши таъминланишига хизмат қилишини таъкидладилар. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Парламентнинг юқори палатаси аъзолари “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқдилар.

Қонун Давлат статистикаси қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 5 февралдаги Фармонини ижро этиш мақсадида ишлаб чиқилганлиги таъкидланди.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Иккинчи ялпи мажлис доирасида сенаторлар янги таҳрирдаги “Метрология тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқдилар.

“Метрология тўғрисида”ги амалдаги Қонуннинг кейинги моддалари бир хилда талқин қилинишини таъминлаш учун асосий тушунчалар “давлат метрология хизмати”, “метрологик кузатувчанлик”, “ўлчашлар аниқлигининг кўрсаткичи” каби терминлар билан тўлдирилмоқда. Бундай терминлар киритилиши билан “ўлчаш воситаларини қиёслаш” ва “метрология хизмати” терминларининг таърифи ўзгартирилмоқда.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан