Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






​Сентябрдан ўзбекистонликларни грипп ва пневмонияга қарши эмлаш бошланади
19.08.2020 11:40,  
805

Ўзбекистонда аҳолини грипп ва пневмонияга қарши эмлаш пунктлари ташкил этилади. Бу ҳақда коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси, эпидемиолог Рустам Икромов Daryo.uz'га маълум қилди.

Рустам Икромовнинг айтишича, ҳар йили куз ва қиш фаслида ҳаво-томчи орқали юқадиган касалликларнинг кўпайиши кузатилади.

«Бу шифокорлар тилида микст-инфекция дейилади, яъни қўшилиб касаллик чақириши мумкин бўлган ҳолат кузатилиши мумкин. Грипп ва пневмония чақирувчи вирусли касалликларнинг коронавирус билан биргаликда келиши бундан ҳам оғирроқ даражага олиб келишини тахмин қилиш мумкин», — дейди эпидемиолог.

У масаланинг жиддийлигини инобатга олиб, куз-қиш мавсумига эпидемиологик тайёргарлик чоралари кўрилаётганлигини айтган: «Албатта, бундан одамлар ваҳимага тушмаслиги керак. Айни кунларда грипп ва пневмонияга қарши эмлаш учун ҳукумат даражасида керакли чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Вакциналарни четдан олиб келиш ва жойларда эмлаш пунктларини ташкил қилиш ишлари юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Бу ишлар сентябрь ойидан бошланади».

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан