Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сергели машина бозори хусусийлаштирилади
2.12.2020 21:50,  
452

Сергели туманидаги машина бозорини хусусийлаштириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Spot Давлат активларини бошқариш агентлиги маълумотларига асосланиб хабар бермоқда.

Молиявий ҳисоботдан маълум бўлишича, бозорни бошқарувчи «Iste'molda Bo’lgan Transport Vositalari Va Ehtiyot Qismlar Sergeli Bozori» МЧЖ даромад келтирувчи корхона ҳисобланади.

2018 ва 2019 йилларда даромад мос равишда 21,2 ва 28,2 млрд сўмга тенг бўлган. Унинг асосий қисми солиқларни тўлаш учун сарфланган — 12,7 ва 15,5 млрд сўм.

Шу билан бирга, бу икки йилдаги соф фойда миқдори жиддий фарқланади — 2018 йилда 320,6 млн сўм, 2019 йилда 3,3 млрд сўм. Активлар рентабеллиги 0,34 фоиздан 0,54 фоизгача ўсган.

Корхона қарзи 1,5 млрд сўм, корхонага қарздорлик икки баробар кўп — 3,7 млрд сўмов. Автобозорнинг қарзлари 2020 йилда кескин кўтарилган - бир йил олдин қарз 30,7 миллион сўм бўлган:

Хусусийлаштириш кампанияси доирасида Ўзбекистон бўйлаб 339та бозор ва савдо комплексларидаги давлат улушлари сотилиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан