Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сейфни ўмарган шахс қўлга олинди
2.03.2021 14:19,  
222

Жорий йилнинг 24 февраль куни Жиззах вилояти Пахтакор тумани Чаманзор қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Ш.Э. туман ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, уйида ўғрилик содир этилганлигини билдирган. Маълум бўлишича, 23 февраль куни соат 19 дан 21 гача бўлган вақт оралиғида турар жойда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс Ш.Э.га тегишли уйдаги темир сейфнинг қулфини бузиб, 8 миллион сўм пулларини ўғирлаб кетган. Бу ҳақида Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ўғирлик жабрланувчининг маҳалладоши М.Б. томонидан содир этилгани аниқланди.

Айбланувчидан 351 минг сўм пул ашёвий далил сифатида олинган. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан